Савдо-саноат палатаси 2021 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари тоифасини аниқлашнинг янги тартибини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда палатанинг норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирган қонун лойиҳасида кўриш мумкин.

Таклиф қилинаётган янги тартибга кўра,

Кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига:

  • якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • микрофирмалар — ўртача йиллик ходимлар сони 10 тагача ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
  • кичик корхона — ўртача йиллик ходимлар сони 100 тагача ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 5 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

Ўрта корхона — йиллик ходимлар сони 250 тагача ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 15 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

Йирик корхона — йиллик доимий ходимлар сони 250 тадан ортиқ ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 15 млрд сўмдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари киради.

Лойиҳа муҳокамаси 3 декабргача давом этади.