Июнь ойида Фарғона вилояти Риштон туманида фуқаро С.Х. таниши К.Б.нинг ишончига кириб, Қирғизистондан темир маҳсулотларини олиб келиб бериш эвазига 30 минг АҚШ долларини қўлга киритади.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси хабар беришича, у берган ваъдасини бажармасдан, пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят ишини қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 168-моддасига кўра, фирибгарлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.