2020 йилнинг 9 ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 838 та коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, шундан судларга юборилган 454 та жиноят ишлари бўйича 647 та мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши қурашиш агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Агентлик маълумотига кўра, сўнгги 9 ой мобайнида Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги 626 нафари шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил этади.

Энг кўп коррупцион ҳолатлар уставида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларда (184 нафар), Халқ таълими вазирлиги (89 нафар), Ички ишлар вазирлиги (59 нафар) ва Соғлиқни сақлаш вазирилиги (57) тизимларида учраган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар фаолият юритган соҳалар кесими бўйича таҳлил натижалари кўра:

  • 7 нафар ҳоким ўринбосарлари;
  • 1 нафар прокуратура ходими;
  • 1 нафар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходими;
  • 13 нафар Мажбурий ижро бюроси ходими;
  • 1 нафар адлия ходими;
  • 59 нафар ИИВ ходими;
  • 6 нафар ДСҚ ходими;
  • 1 нафар божхона ходими;
  • 2 нафар Миллий гвардия ходими;
  • 3 нафар Мудофаа вазирлиги ходими;
  • 57 нафар соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими;
  • 8 нафар бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходими;
  • 15 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходими;
  • 89 нафар халқ таълими вазирлиги ходими;
  • 36 нафар мактабгача таълим вазирлиги ходими;
  • 34 нафар банк раҳбарлари;
  • 184 нафар уставида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари.

2020 йилнинг 9 ойи мобайнида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.