18 ноябр куни Ўзбекистондан Қирғизистонга яна бир гуманитар юк партияси — 200 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохона контейнерлари етказиб берилди, деб хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

Контейнерлардан юқумли касалликлар шифохонаси қурилади. Яқин келажакда худди шу модулли иншоотларнинг яна бир партиясини Қирғизистонга жўнатиш режалаштирилган, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Қирғизистонга тиббий юк (ускуналар ва дорилар) ва 3000 тонна буғдой юборган еди. Шунингдек, ўзбекистонлик шифокорларни Қирғизистонга Covid-19 билан курашиш ва даволашда ёрдам бериш учун юбориш режалаштирилган, деди «Ўзбекистон темир йўллари» бошқаруви раиси Хусниддин Хасилов.