Президентнинг 17 ноябрдаги Фармонига асосан Хасан Муротович Кабирджанов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди, дея хабар берди Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Шу кунга қадар Хасан Кабирджанов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 10 октябрда МИБ директори Ботир Қудратхўжаев ишдан бўшатилгандан сўнг, у директор вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаётган эди.

МИБнинг аввалги директори Ботир Қудратходжаев Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланганди.