Германия пойтахтида карантинга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

Берлин марказида карантинга қарши келишилган намойишлар бўлиб ўтмоқда. Қайд этилишича, Бранденбург дарвозасидаги намойишлар келишилган ва қонуний. Митинг қоидаларини бузган шахслар ички ишлар ҳодимлари томонидан ҳибсга олинмоқда. Шунингдек, Бундестаг биносига яқинлашган намойишчиларга қарши сув тўпи қўлланилмоқда. — РИА Новости.

Эрон ядровий келишувини бузди

Эрон Натанз шаҳридаги ер ости заводида яхшиланган центрифугалар (IR-2m) билан уранни бойитишга тайёрланмоқда. МАГАТЭ 14 ноябрь куни Эрон Натанздаги уран бойитиш заводида 174 та IR-2m центрифугалардан ташкил топган янги каскадга «UF6» (фторли уран) узатишни бошлаганини таъкидлади. Ядровий келишув шартларига кўра Эрон уранни фақат IR-1 центрифугалари ёрдамида бойитиши мумкин. — Reuters.

АҚШ собиқ президенти Барак Обама «Суриядаги фожиа»ни муваффақиятсизликлардан бири деб атади

АҚШ собиқ раҳбари Барак Обама Суриянинг барқарорлиги ва яхлитлигини сақлаб қолмаганини президентлик давридаги муваффақиятсизликлардан бири деб атади. Президентлик давридаги муваффақиятсизликлар тўғрисида саволга жавоб бераётганда, Обама шундай деди: «Ташқи сиёсатга келсак, мени ҳали ҳам Суриядаги фожиа қийнайди. «Aраб баҳори» пайтида Миср, кейин Ливия диққат марказида бўлган, аммо шу билан бирга Сурия парчалана бошланди. Ҳар ҳолда, мен халқаро ҳамжамиятни Сурияни бирдамликда сақлашга ишонтиролмадим. Мен инсонлар чеккан азоблари ҳақида ўйлашни тўхтата олмаяпман». — Stern.

Антониу Гутерриш ривожланган давлатлардан 28 млрд доллар сўради

Фото: Mark Garten / UN Photo

БМТ бош котиби пандемияга қарши курашиш учун G20 раҳбарларидан 28 млрд доллар сўради. Антониу Гутерришнинг гапларига кўра, маблағ муҳим тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва асосий тиббий хизматлар билан таъминлаш учун керак. «Мен G20ни COVID-19га қарши курашиш ташаббуси учун зарур бўлган 28 млрд долларлик бўшлиқни тўлдиришга чақираман. Маблағ муҳим тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ва асосий тиббий ёрдамни кўрсатишга керак. Ривожланаётган мамлакатларда соғлиқни сақлаш тизими ва иқтисодиёт муаммоларни енгишга қодир эмас», — дейилади мурожаатда. — ТАСС.

БМТда Гигиена ва санитария жамғармаси ташкил этилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳа хизматлари бўйича бошқармаси (ЮНОПС) ҳузурида Санитария ва гигиена жамғармаси ташкил этилди. Келгуси беш йил ичида жамғарма одамларни сув, ҳожатхона ва қизлар гигиенаси воситалари билан таъминлаш лойиҳаларини молиялаштириш учун 2 млрд доллар олиши кутилмоқда. — Газета.uz

Туркияда карантин чоралари кучайтирилмоқда

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакатда коронавирус тарқалиши туфайли карантин чораларини кучайтирилаётгани маълум қилди. Савдо марказлари, бозорлар ва сартарошхоналарнинг фақат соат 10:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилди. Бар ва ресторанлар харидорларга фақат олиб кетиш хизмати орқали фаолият кўрсата олади. Барча кинотеатрлар камида йилнинг оҳиригача ёпилиши кутилмоқда. Мактаблар эса масофавий таълимга ўтади. — Газета.uz