Ягона интерактив давлат хизматлари порталида яшаш манзили бўйича рўйхатдан ўтганлар тўғрисида маълумотномани [17 форма] онлайн олиш имконияти яратилди.

Хизмат автоматлаштирилган ва бир зумда тақдим этилади. Уни олиш учун электрон рақамли имзо талаб этилмайди. Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.

Бунинг учун порталдаги хизмат турлари қаторидан «Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома» хизматини танлаш лозим. Ушбу давлат хизмати орқали доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган турар жой кадастр рақамидан келиб чиқиб, рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома тақдим этилади.

Фото: Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

Хизмат Ички ишлар вазирлиги томонидан ўзбек ва рус тилларида тақдим этилади. Маълумотномаларда нотўғри қайдлар келтирилган ҳолатда Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига мурожаат қилиш талаб этилади.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатга олиш (прописка) бўйича онлайн хизмат йўлга қўйилгани хақида ёзиб, хизматдан фойдаланиш бўйича қўлланмани эътиборингизга хавола этгандик.