Иноғомов Ҳаёт Илясович Янгиҳаёт тумани ҳокимлигига тасдиқланди, дея хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати.

16 ноябрь куни Янгиҳаёт тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Депутатлар томонидан туман ҳокими лавозимга тавсия этилган Ҳаёт Иноғомов номзоди бир овоздан маъқулланди.

Ҳаёт Иноғомов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини тамомлаган.

Шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Шунингдек, Янгиҳаёт тумани прокурори лавозимига Азимов Азамат Авазович, Ички ишлар бўлими бошлиғи лавомига эса Раимов Мурат Тоҳирович тасдиқланди.

Азимов Азамат шу кунга қадар Наманган прокурорининг биринчи ўринбосари, Мурат Раимов эса Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасининг одам савдосига қарши курашиш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келган.