15 ноябрь куни Ўзбекистон ҳукумати ушбу мамлакатни COVID-19 га қарши курашда қўллаб-қувватлаш учун Қирғизистонга махсус рейс билан яна бир гуманитар ёрдам юборди, дея хабар берди Қирғизистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Жўнатилган ёрдам таркибига 100 минг дона қўлқоп, 10 минг дона ҳимоя кийимлари, 100 минг дона ниқоблар, 1000 та қути гепарин воситаси, 10 минг дона COVID-19 юқтиришнинг олдини олиш учун тўплам, 10 минг дона тестлар, 5 минг дона қути ремдесевир, 4000 дона натрий хлор, ва бошқалар кирган.

Бундан ташқари, иккита модулли, юқори технологияли касалхоналар қурилиши бошланди.

Яқин кунларда темир йўл орқали навбатдаги гуманитар ёрдамни юбориш режалаштирилган. Унда 400 махсус шифохона контейнерлари ва 3000 тонна буғдой юборилиши режалаштирилган.