2020 йил бўйича 100 энг қиммат миллий брендларнинг умумий қиймати 13,1 трлн долларга камайди. Бу ҳақда Brand Finance консалтинг компанияси маълумот берди.

Йил кўрсаткичлари бўйича АҚШ етакчи ўринни сақлаб қолди. Ҳатто қийматнинг 14,5 фоизга пасайиши ҳам бунга тўсқинлик қилмади. Ҳозирда мамлакат бренди 23,7 трлн долларга баҳоланди. Миллий бренд қиймати бўйича Хитой иккинчи ўринда турибди. Бу йил мамлакат қиймати атиги 3,7 фоизга камайиб, 18,8 трлн долларни ташкил этди.

Япония ва Германия мамлакатлари рейтингда ўрин алмашишди. Биринчи ўнталикдаги энг кўп зарар кўрган бренд ҳам айнан немис бренди ҳисобланади. Бешинчи ўриндан саккизинчи ўринга қадар бўлган мамлакатлар — Буюк Британия, Франция, Ҳиндистон ва Канада ўз позицияларини сақлаб қолишди. Италия тўққизинчи ўринга кўтарилган бўлса, Жанубий Корея ўнинчи ўринга тушиб кетди.

Мамлакат20192020
АҚШ11
Хитой22
Япония43
Германия34
Бирлашган Қироллик55
Франция66
Ҳиндистон77
Канада88
Италия109
Жанубий Корея910

Россия1414
Қозоғистон4444
Ўзбекистон7061
Туркманистон7981

Ўзбекистон 9 поғонага кўтарилиб Ироқ ва Кения давлатлари ўртасида 61-ўринни эгаллади. Марказий Осиёда энг яхши кўрсаткич Қозоғистонда (44 ўрин), МДҲ давлатлар ўртасида Россияда (14 ўрин).

Таъкидлаш жоизки, Ирландия кучли экспорт ва истеъмол харажатлари асосида мустаҳкам иқтисодиётини акс эттирувчи товар қийматининг 11 фоизга (670 млрд доллар) ўсишини қайд этган 20 та энг яхши миллий брендига айланди. Энг катта бренд қийматининг ўсиши Вьетнамда кузатилди (29%).

Aргентина рейтнгда энг тез тушиб кетган миллий бренд ҳисобланиб, унинг қиймати 57 фоизга пасайди.