Аввалроқ фаолияти тўхтатилган «Хоразм шакар» заводи, 8 ноябрь куни ўз иш фаолиятини тиклади ишлаб чиқаришни бошлади, дея хабар бермоқда UzA.

Ўзбекистондаги иккита шакар завод — «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» МЧЖлар ишлаб чиқаришни тўхтатгани ва 2000 нафар ходим ишсиз қолаётгани эълон қилинган эди. Ҳукумаь томонидан ушбу муаммони тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўрилди ва эндиликда «Хоразм шакар» МЧЖ 8 ноябрь куни Бразилиядан харид қилинган сифатли хом-ашёдан тайёр шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда иккита энг йирик шакар ишлаб чиқарувчи «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» заводлари хом-ашё етишмовчилиги сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатгани хақида хабар берган эдик. Ундан сўнг эса, «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» заводлари йил охирига қадар деярли барча ишчиларни ишдан бўшатишни мўлжалланаётгани маълум бўлган эди.