Президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилиш чоғида давлат раҳбарлари минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар тўғрисида келишувга эришдилар. Ҳудудлар ва бизнес даражасида фаол мулоқотларни давом эттириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президентлар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан МДҲ ва ШҲТ доирасидаги мулоқотни кенгайтириш бўйича фикр алмашдилар.

Қозоғистон раҳбари матбурот хизматининг маълум қилишича, Қозоғистон ва Ўзбекистон қирғиз халқига иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатади.