Лондоннинг Бейкер кўчасидаги Aртур Конан Дойл асарининг машҳур терговчиси Шерлок Холмс яшаган бино Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев оиласига тегишли. Бу ҳақда The Times маълумот берди.

Таъкидланишича, Бейкер кўчасидаги 221b биносидаги уйнинг 90 фоизи президентнинг қизи Дариға Назарбоевага, қолган 10 фоизи эса унинг ўғли Нурали Назарбоевга тегишли.

Фото: znak.com

Назарбоевлар оиласига Бейкер кўчасидан 215 дан 237 гача бўлган уйлар тегишли. Ушбу уйлар Farmont Baker Street Limited компанияси номига 140 млн фунтга (185 млн доллар) сотиб олинган.

Фото: znak.com

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 август куни Лондонда 29 ёшли Айсултан Назарбоев — Қозоғистон биринчи президентининг невараси оламдан ўтган эди. Унинг ўлимига юракнинг тўхтаб қолиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.