Машарипов Равшан Ражаббаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Равшан Машарипов бунга қадар 2017 йилдан бери Сирдарё вилояти прокурори лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

У ушбу лавозимда ишлаб келган Зуфаров Фарходнинг ўрнини эгаллади.