Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси лавозимига Валиев Мохир Камолович тайинланди. Бу ҳақда Кадастр агентлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Мохир Валиев 2020 йил январдан бугунга қадар Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси тизимида Кадастр агентлиги тузилгани ҳақида хабар берган эдик.