Сирдарё вилояти Боёвут тумани «Қаропчи» маҳалласида яшовчи фуқаролар 1995 йилда туғилган Ш. М. ҳамда унинг турмуш ўртоғи 1999 йилда туғилган Д.М. қўлбола усулда ясалган печдан чиққан из газидан кучли заҳарланиб, яшаш хонадонида вафот этди, деб хабар бермоқда «Сирдарё Хабарлари».

Ҳодиса 6 ноябр куни соат тахминан 13:35 да содир бўлган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, Ш. М. ва Д.М.нинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Боёвут тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, октябр ойи охирида Навоий вилоятида икки ўсмир ис газидан заҳарланиб вафот этган эди.