Россия вертолёти Арманистон ва Озарбайжон чегарасида қулаб тушди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги унинг ПЗРКдан уриб туширилганлигини маълум қилди. «Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу фожиали ҳодиса Россияга қарши қаратилган ҳаракат эмас деб ишонтиради», дея расмий Баку баёнотини келтиради РИА Новости.

Ҳодиса Ерасх қишлоғи яқинида, Арманистон ва Озарбайжон қўшинлари ўртасида тўқнашувлар давом этаётган Тоғли Қорабоғдан 100 километрдан узоқроқ масофада содир бўлган.

Вазирликнинг таъкидлашича, вертолёт тасодифан уриб туширилган. Озарбайжон Россия томонидан узр сўраб, товон тўлашга тайёр эканлигини маълум қилган.

Арманистон Бош прокуратураси уриб туширилган вертолёт бўйича қўзғатилган жиноят иши тўғрисида хабар берди. Озарбайжон Бош прокуратураси эса «қонуний ва объектив қарор қабул қилиниши» учун терговни бошлади.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг вертолёти тунда, Арманистон-Озарбайжон давлат чегарасига яқин жойда, паст баландликда ва ҳаво мудофааси радарлари аниқланадиган ҳудуддан ташқарида парвоз қилганини айтмоқда.

Боку, шунингдек, «илгари кўрсатилган ҳудудда Россия ҳаво кучлари вертолётлари кўринмаган» деб даъво қилди.

«Ушбу омиллар контекстида ва минтақадаги кескин вазиятни ҳисобга олган ҳолда навбатчи жанговар, экипажга ўт очиш тўғрисида қарор қабул қилган», — дейилади Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бири ўртача даражадаги тан жароҳати билан эвакуация қилинди.