Ҳукуматнинг 6 ноябрдаги «Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан илмий нашрлар бўйича миллий базанинг электрон платформаси ташкил этилиши белгиланмоқда. Мазкур базага 2021 йил якунига қадар республикада нашр қилинган илмий журналлардаги мақолаларнинг электрон шаклдаги матнлари киритилади.

Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимида қуйидагилар амалга оширилади:

  • 2021 йил 1 январдан стажёр-тадқиқотчи, изланувчи, илмий раҳбар ва консультантларга доир маълумотлар банки шакллантирилади. Шунингдек, институтларнинг фаолият самарадорлиги мониторинг қилинади.
  • 2021 йил 1 мартдан стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва унда ўқиш учун қабул квоталари бўйича буюртманома шакллантирилади. Олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқиш учун талабгорлар рўйхатга олинади.

Инновацион ривожланиш вазирлигига Ягона электрон тизимнинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш вазифаси юклатилмоқда.