UNG миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган импорт қилинган АИ-95 нархи 6600 сўмдан 6300 сўмга арзонлаштирилади, дея хабар қилди «Ўзбекнефтгаз» компания матбуот хизмати.

«Бизни корхона бозор муносабатларига тўлиқ амал қилиб боради маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархи ҳам албатта камайтирилади. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади», — деди UNG Petro корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрдан бошлаб UNG АЁҚШларида импорт ва маҳаллий Аи-92 бензини нархи 5500 сўмга қадар арзонлаштирилган эди.