Орол денгизининг
абадий тарихи
Фотосуратчи Азамат Маткаримов экологик фалокат марказидаги инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар тўғрисида. У яқинда ташкил этилган #Givelifetoaral ташаббусида ҳам ўз фотосуратлари билан қатнашди.
Мен Қорақалпоғистонда яшайман ва кўпинча Мўйноқни меҳмонлар ва сайёҳларга кўрсатаман. Саёҳатларимда мен ҳар доим ўзим билан камерамни олиб юраман ва экологик фалокатнинг тугалланмаган ҳикоясини суратга оламан. Бу ҳикоя у билан боғлиқ фалокатни инсонлар тўла англай олгунга қадар абадий давом этади.
Суратларнинг тавсифини кўриш учун уларнинг устига босинг.
Мўйноқдан денгизгача ҳозир тахминан 150 км. Қирғоққача фақат махсус йўл транспортида етиб олиш мумкин. Мен у ерда кўп маротаба турли лойиҳаларда гид ёки фотограф сифатида бўлганман.

Денгизгача бўлган йўлда энг қизиқ нарса – бу табиат. Баҳор ўрталарида Устюрт платоси бутунлай гуллар билан қопланади. Бу чексиз гулзор жуда гўзал манзара касб қилади. Aммо икки ҳафта ўтгач, гуллар қурийди ва дашт яна кулранг тус олади.
реклама
Плато ажойиб ландшафтга эга. Бу ҳам чексиз дашт ва тик қоялар, ҳамда чинкнинг – платонинг шарқий чеккасидаги улкан ёриқлардир. Бу ерда кўчманчи қабилалардан қолган тош қабрларни ҳам учратиш мумкин.
реклама
Устюрт платоси ҳайдовчилар учун кўплаб «тузоқлари» бўлган жуда хавфли жой. Машиналар ер ости бўшлиқларига ёки бир метр чуқурликдаги чанг қатламларига тушиб кетади. Ёмғирда чуқур лойли тузоқлар кичик кўлмаклар бўлиб кўринади. Улардан бировнинг ёрдамисиз чиқиб кетишнинг имкони йўқ.
Пухляк
қалинлиги 1 метргача бўлган кичик, енгил чанг.
Бу ўлканинг гўзаллиги ва буюклигини бошқаларга намоён қилгим келаверади.
Фото муаллифи: Азамат Маткаримов.

Фотоҳикоя муаллифлари ўзларининг ишларига ҳаволаларни photo@gazeta.uz электрон манзилига юборишлари мумкин. Хатга сюжет тавсифи, жойи, санаси, муаллифнинг тўлиқ исми шарифи ва мурожаат учун телефон рақамларни киритишни сўраймиз.

Ижодий ишларни ўз манбаларимизда нотижорий асосда
эълон қилиш имкониятини кўриб чиқамиз.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг