Қашқадарё вилояти ҳокимияти Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан коронавирус пандемияси даврида вафот этган шифокор ва ҳамширалар шахсларини ошкор қилди. Ҳозирга қадар Ўзбекистонда оламдан ўтган тиббиёт ходимларининг номлари маълум қилинмаган эди.

Вафот этган 21 нафар шифокор ва 6 нафар ҳамшира, жами 27 нафар тиббиёт ходими оила аъзоларига 240 млн сўм миқдорда бир марталик моддий ёрдам пули ажратилган. Шифокорлар оила аъзоларига — 10 млн сўм, ҳамширалар оила аъзоларига — 5 млн сўмдан тарқатилмоқда.

«Инсонлар саломатлиги йўлида жонларини фидо қилган шифокор ва ҳамшираларимизнинг оила аъзоларига ажратилаган бир марталик ёрдам пуллари бугунни ўзида етказилади», — дея таъкидлади вилоят ҳокими Зойир Мирзаев.

Рўйхатда шахсларнинг вафот этган санаси келтирилмаган. Лекин, 2020 йилда вафот этган шифокорлар хотирасига бағишланган «Фидокорлар» телеграм каналида тиббиёт ходимларининг исм-шарифлари, фотосуратлари мунтазам чоп этиб келинмоқда. Улар қаторида ҳокимият рўйхатидаги шифокор ва ҳамширалар ҳам бор.

2020 йилда вафот этган тиббиёт ходимлари рўйхати:

1. Нурматов Шерали Назарович — Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри. «Фидокорлар» каналида эълон қилинган санаси — 22 август (бу оламдан ўтган куни эмас, балки эълон қилинган санаси)

2. Музаффаров Раул Камолович — Вилоят санитария-эпедимиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати эпедимиология бўлими мудири бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри. 14 сентябрь.

3. Кўчаров Хўжа Умарович — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали токсикология бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри. 21 октябрь.

4. Якубов Кенгбой Ибрагимович — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали рентгенолог шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Косон тумани. 14 август.

5. Боймуродов Ханжар Бохорович — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали нейрохирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри. 21 октябрь.

6. Имомов Бурон Буриевич — Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази йирингли хирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани. 3 сентябрь.

7. Вазиров Бекмурод Маъдиевич — Вилоят 1-сон асаб-рухий касалликлар диспансери 6-психиатрия бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри. 18 август.

8. Абирахматов Парда Хаитович — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси, Қовчин ҚВП умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.

9. Рахимов Сайфулла Каримович — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ хирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани. 1 октябрь.

10. Кўчимова Сетора Эралиевна — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ терапия бўлими хамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани. 25 сентябь.

11. Элмуродова Элнора Нуриддин қизи — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ хирургия бўлими хамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.

12. Тошпўлатова Саодат Тожиевна — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими хамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.

13. Чаққонова Барно Мухиддиновна — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ терапия бўлими орастабонуси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.

14. Исматова Махбуба Ўриновна — Қарши туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими мудири бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани. 14 август.

15. Омонова Навбахор Рахматуллаевна — Қарши туман тиббиёт бирлашмаси 57-қишлоқ оилавий поликлиникаси акушер-гинеколог шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри. 14 август.

16. Худойбердиева Дилбар Рахмановна — Қарши кўп тармоқли марказий поликлиникаси иммунолог врачи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани. 15 август.

17. Жўраев Баходир Кенжаевич — Қарши туман тиббиёт бирлашмаси 52-қишлоқ оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани.

18. Қўшоқов Хусан Пардаевич — Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Деҳқонобод тумани.

19. Саодатов Бобомурод Қаххарович — Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси 3-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси патронаж хамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Деҳқонобод тумани.

20. Утанов Қулмухаммад — Деҳқонобод кўп тармоқли марказий поликлиникаси тери-таносил касалликлари шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Деҳқонобод тумани.

21. Ибрагимов Ашур Рахматуллаевич — Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси 51-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси патронаж хамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қамаши тумани.17 август.

22. Суюнов Бахтиёр Турдиевич — Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси ТТЁ бўлими врачи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қамаши тумани.

23. Хидирова Хадича Назаровна — Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси гинекология бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қамаши тумани. 15 октябрь.

24. Назаров Мамаёқуб Усмонович — Китоб туман тиббиёт бирлашмаси реаниматолог шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Китоб тумани. 30 сентябрь.

25. Ашуров Тулқин Абдуллаевич — Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри. 31 август.

26. Исмоилова Шоира Негматовна — Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси акушер-гинеколог шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Шаҳрисабз шаҳри. 13 октябрь

27. Файзиев Шукрулло — Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси педиатор шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Шаҳрисабз тумани. 6 октябрь.

«Шифокорлик касбини ёшлигидан севиб, тиббиёт олийгоҳларида ўқиб, умрини шу касбга бағишлаган ва пандемия пайтида вафот этган юқоридаги воҳадошларимиз орасида 1995−1985 йилларда туғилган ҳамда ярим умрини шу соҳанинг сир-асрорларини ўрганишга бағишлаб, эндигина турмуш қурган ёки фаолиятини энди бошлаганлари ҳам бор эди. Афсус…», — деди вилоят ҳокими.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилишича, юқорида номлари қайд этилган шифокор ва ҳамширалар нафақат коронавирусдан балки, пневмония каби йўлдош касалликлар оқибатида ҳам вафот этган.

«Фидокорлар» телеграм канали маълумотларига кўра, 2020 йилда 485 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари вафот этган. 30 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги фақатгина икки нафар тиббиёт ходими COVID-19дан вафот этганини маълум қилганди.

Аввалроқ, «Газета.uz» Давлат статистика қўмитасининг вафот этганлар тўғрисидаги маълумотларини таҳлил қилиб чиққан эди. Унда июль ойида Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли ҳалок бўлганлар сони 26,4 фоизга, Тошкентда эса 2,6 мартага ошгани маълум бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлимларнинг кўпайиши сабаблари ҳақида таҳририят сўровига жавоб бермади.

Бундан ташқари, Давлат статистика қўмитаси сўнгги йилларда илк бор, тўққиз ой якунлари бўйича Ўзбекистонда демографик вазият ҳақидаги ҳисоботга ўлим статистикасини киритмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 7 ноябрдаги расмий статистикаси бўйича Ўзбекистонда 583 нафар шахс коронавирусдан вафот этгани қайд этилган.