ФВВ Республика сейсмик прогностик мониторинг марказининг хабар беришича, 6 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 12:38 да Қирғизистонда ер силкиниши содир бўлди. Ер силкиниши координаталари: 40,16 градус шимолий кенглик; 71,72 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км. Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 244 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ўзбекистон ҳудудидаги силкиниш кучи ва эпимарказдан ҳудудларгача бўлган масофа:

  • Тошкент: 244 км, 2 балл.
  • Наманган: 93 км, 3 балл.
  • Андижон: 87 км, 4 балл.
  • Фарғона: 26 км, 5 балл.
  • Гулистон: 252 км, 2 балл.