Президент Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаган навбатдаги видеоселектор йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда «Газете.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси хабар бермоқда.

«Асосий эътибор коронавирусга қарши курашишга эмас, балки Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимини тўлиқ қайта ишга туширишга қаратилиши кутилмоқда», манбанинг таъкидлашича, бу борада жуда кўп шикоятлар мавжуд.

Энг кўп саволлар бирламчи бўғинда тўпланиб қолган. Манбанинг маълум қилишича, йиғилиш давомида оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тизимини қайта кўриб чиқиш, кадрларни молиялаштириш ва тайёрлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

3 ноябрь куни президент фармони билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар бўлди. Янги соғлиқни сақлаш вазири этиб Абдуҳаким Хаджибаев, унинг биринчи ўринбосари лавозимига — Амрилло Иноятов, вазир ўринбосари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига — Анвар Алимов тайинланди.

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академияси ректори бўлди.