Президент қарори билан Алимов Анвар Валиевич соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Анвар Алимов Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Анвар Алимов Тошкент педиатрия институти ректори, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, соғлиқни сақлаш вазири (2012−2016) сингари масъул лавозимларда ишлаган.

2020 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан тақдирланган.