Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь-сентябь ойларида 7,8 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,6 фоизни ташкил этади.

Цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент вилояти 47,2%, Навоий вилояти 35,5% ҳамда Фарғона вилояти 11,8% ҳиссасига тўғри келди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2020 йилнинг 9 ойида Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия ва бошқа бир қатор хорижий давлатларга қиймати 24,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган цемент экспорт қилинган.

Ўз навбатида юртимизга Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Эрон, Россия ва бошқа давлатлардан қиймати 87 млн долларга тенг бўлган цемент маҳсулоти импорт қилинган.