Навоий вилоятида Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди, дея хабар қилди Юксалиш умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

Шунингдек, янги ташкил қилинган Ғозғон шаҳар Кенгашининг ташкилий сессиясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди:

  • Азим Даникулович Базаров (1975 йил) Ғозғон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
  • Бахтиёр Нормуродович Исоқов (1979 йил) Ғозғон шаҳар прокурори бўлди.
  • Азим Бахронович Мухитдинов (1987 йил) Ғозғон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
  • Ойбек Облокулович Журакулов (1983 йил) Ғозғон шаҳар ДСИ бошлиғи бўлди.

Маълумот учун, сентябрь ойи охирида Олий Мажлис палаталарининг тегишли қарорлари билан Навоий вилояти Нурота туманидаги Ғозғон шаҳарчаси Ғозғон шаҳри этиб ўзгартирилиб, Ғозғон шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиб, шаҳар ҳокимлиги ташкил қилинган эди.