30 октябрь куни Туркия ғарбидаги Измир провинциясида содир бўлган 6,6 баллик зилзила оқибатида вайрон бўлган биноларда қидирув-қутқарув ишлари якунига етди. Бу ҳақда TRT телеканали мамлакат Офат ва фавқулодда ҳолатларни бошқариш вазирлиги (AFAD) раҳбари Меҳмет Гуллуўғлига таяниб хабар қилди.

AFAD маълумотларига кўра, 30 октябрь куни соат 14:51 да Сафарихисорда содир бўлган 6,6 баллик зилзила оқибатида Измирда 114 киши ҳаётдан кўз юмди.

107 киши вайроналар остидан қутқариб олинди. 1035 киши эса жароҳатланди. Айни вақтда 137 киши шифохонада даволанишда давом этмоқда.

Вайрон бўлган 17 та бинода қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди.