Олмазор тумани ҳудудида «Ислом цивилизацияси маркази»нинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий аҳоли эса Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасида жойлашган «Яшил боғ» номли турар-жой мажмуасидаги янги қуриб фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйларга кўчмоқда, — деб хабар берди Олмазор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, марказ қурилиши умумий 241 та хонадон бузилишга тушган бўлиб, ҳозирда уларнинг 237 таси бузиб бўлинган.

Олмазор тумани ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус коммисия ҳулосасига кўра, ушбу хонадон эгаларига янги уйлар ажратилган. Қолган 5 та хонадон эгаларига эса уй-жойларни ажратиш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда уларнинг уйлари ҳам бузилади. Бузилиш ишлари 10 ноябрга қадар якунланиши режалаштирилган, — деб айтилмоқда хабарда.