Музаффар Юсупалиевич Файзиев Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Телеграм каналида хабар қилинди.

У бунга қадар «Ўзбекнефтгаз» АЖ Тижорат департаменти бошлиғи, «Ўзнефтмаҳсулот» АЖда бошқаруви раиси, қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.

Музаффар Файзиев 1979 йилда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги — маркетолог, молиячи.