2016 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида ишлаб келаётган Тўйчиев Лазиз Нодирович Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Лазиз Тўйчиев бундан аввал Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори ва соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари каби масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2020 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.