Бекмуродов Адхам Шарипович президент фармонига мувофиқ Ўзбекистон президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисинининг ўринбосари — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди, деб хабар берди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати. Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги тегишли фармонга имзо чекди.

Бунга қадар Адхам Бекмуродов «Эл-юрт умиди» жамғармаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Давлат бошқаруви академияси раҳбари лавозими шу вақтга қадар вакант бўлиб қолаётган эди.