Таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов 80 ёшида вафот этди, дея хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Убайдулла Уватов 1940 йил 23 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида тўғилган. Олим Тошкент Давлат Шарқшунослик институти, Президент Админстрацияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Амир Темур, «Олтин мерос» жамғармалари, Имом Бухорий халқаро маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Халқаро ислом академиясида фаолият олиб борган.

Убайдулла Уватов самарали меҳнатлари учун 2017 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени ва 2020 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.