Ҳукуматнинг 3 ноябрдаги тегишли қарори билан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Қаюмович эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, Тошкент тиббиёт академиясига ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манба хабар бермоқда.

Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ректорлик лавозимидан озод этилган.

Алишер Шодмонов соғлиқни сақлаш вазири сифатида 2017 йилнинг февралидан бери ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ, 3 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Хожибоев Абдуҳаким Мўминович номзодини кўриб чиқишгани ва маъқуллашгани ҳақида хабар берган эдик. У бунга қадар вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида 2020 йилнинг июлидан бери фаолият юритиб келаётганди.