1 ноябрдан бошлаб Тошкент метрополитенида жетонларни қабул қилиниши бекор этилганлиги тўғрисида маълумотларга изоҳ берилди.

Изоҳда қайд этилишича, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб метро кассаларида жетонлар сотилиши тўхтатилди.

Аммо, жетонлардан фойдаланиш жорий йилнинг охирига қадар, шу жумладан 31 декабрь кунида ҳам давом этади. Бунинг учун станциянинг ҳар бир кириш жойида биттадан жетонларни қабул қилувчи турникет мавжуд.

Жетонлар билан тўлов Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод йўналишидаги станцияларда қабул қилинади. Янги «Юнусобод» ва «Туркистон» станциялари бундан мустасно", — дейилади «Тошкент метрополитени» маълумотида.