Фарғона вилояти бўйлаб замонавий фотовидеофиксация қурилмалари ўрнатилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси хабар беришича, мазкур видеокамералар 2 ноябрдан эътиборан ишга тушади ва бир қанча қоидабузарликларни қайд этади.

Фотовидеофиксация қурилмалари орқали аниқланадиган қоидабузарликлар:

  • «Тўхташ чизиғи»
  • 1.1 сидирға чизиғи
  • 3.19 «Қайрилиш тақиқланган» йўл белгиси
  • Белгиланган тезлик
  • Светофор ишоралари

Вилоят ички ишлар бошқармаси барча йўллар назоратга олинганини маълум қилиб, фуқароларга ўз ҳаёти ва соғлиғи, шунингдек, оилавий бюджетига зарар келтиришга бефарқ бўлмаса, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишини сўраб қолган.

Аввалроқ, Фарғона вилоятида кузатув камералари орқали тиббиёт ниқобисиз юрган фуқаролар аниқланиши бошлагани ва икки икки кеча-кундузда 1364 нафар (17 октябрда — 156 нафар, 18 октябрда — 1208 нафар) шахс ниқобсиз юргани қайд этилганини маълум қилгандик.