Тожикистон президенти этиб бешинчи марта қайта сайланган Эмомали Раҳмон Конституция ва мамлакат халқига содиқлик қасамёдини берди, дея хабар берди ASIA-Plus.

Эмомали Раҳмонга давлат раҳбари рамзлари — штандарт, нишон, биринчи даражали «Ситораи президенти Точикистон» (Тожикистон президенти юлдузи) ордени ва президентлик гувоҳномаси топширилганидан сўнг, у халқи ва мамлакат Конституциясига содиқликка қасамёд қилди.

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида қатнашиш кўрсаткичи 85,39% ни ташкил қилди ва Эмомали Раҳмон 90,92% овоз билан ғолиб бўлди.