АОКА залида ўтказилган матбуот анжуманида Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов абитуриентлардан жами 80 млрд сўмдан кўпроқ маблағ келиб тушгани ҳақида маълум қилди, дея хабар берди ЎзА.

ДТМ директор ўринбосари имтиҳонлар ўтказилган стадионларнинг фақат 2−3 таси билан шартнома тузилиб, маблағ ўтказиб берилганини айтиб ўтди. Қолган стадионлар ҳокимликлар томонидан тақдим этилган. Яъни, уларга ДТМ маблағлари сарфланмаган.

Эслатиб ўтамиз, мактабни аввалги йилларда битирган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга оширишган.