Номаълум шахс Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида одамларга пичоқ билан ҳужум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

Ҳодиса эрталаб соат 9:00 атрофида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши ҳалок бўлган ва бир неча киши яраланган. Қурбонлардан бирининг боши олинган.

Ҳужум қилган шахс ҳибсга олинган, шаҳар мэри Кристиан Эстрози буни тасдиқлади ва воқеани теракт деб атади.

Шаҳар полицияси Ницца марказидан эшитилаётган портлаш товушларидан қўрқмасликка чақирди ва бу товушларни миналардан тозалаш бўлими томонидан амалга оширилаётган жараён дея изоҳлади.