Ўзбекистонлик спортчи Лилия Шакирова 24 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган аралаш жанглар бўйича UFC 254 турниридаги дебют жангида мағлубиятга учради.

28 ёшли Лилия Шакированинг (8−2) энг енгил вазнда рақиби UFC рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турган 37 ёшли америкалик Лоран Мёрфи (14−4) эди. Ўзбекистонлик аёл жангни қисқа вақт ичида, жангдан 8 кун олдин қабул қилди.

Биринчи раундда Мёрфи биринчилардан бўлиб харакатни бошлади. Шакирова қарши ҳужумлар қилди, рақибини қарши зарбада ушлашга ва шунингдек, тейкдаун амалга оширишга уринди. Америкалик иккинчи раундни янада шиддат билан бошлади, рақибини ерга йиқитди ва бўғиб қўйди. Ўзбекистонлик аёл узоқ бардош беролмади — у таслим бўлиш белгисини берди ва жанг тугаганига ишора қилди.

UFC 254 мусобақасининг асосий ҳодисаси Енгил вазнда амалдаги чемпион (70 кг) Хабиб Нурмагомедов (29−0) ва Жастин Гейджи (22−3) ўртасидаги жанг бўлди.