17 октябрь куни бош вазирнинг ижтимоий ривожланиш бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон университетларини анъанавий таълим форматига қайтариш масаласи муҳокама қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, анъанавий ўқишга қайтиш бўйича талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказиш режалаштирилган.

Ҳар бир университет биноларининг тайёрлиги, ўқув жараёнини санитария-эпидемиология талабларига мувофиқ равишда ташкил этиш имкониятлари, шунингдек, талабалар соғлиғига таҳдид солмаган ҳолда ётоқхоналарни очиш масалаларини таҳлил қилиши керак.

Ушбу масала бўйича якуний қарорни университетлар кенгаши санитария-эпидемиология хизмати хулосалари асосида ҳамда талабалар ва уларнинг ота-оналарининг таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилади.

Сўровнома 20 октябрь соат 23:59 гача давом этади (иштирок этиш учун ҳаволани босиб ўтишингиз керак).