Исроил ва Баҳрайн расман дипломатик алоқаларни ўрнатди

Фото: Matty Stern / US Embassy Jerusalem

Исроил ва Баҳрайн расмий равишда дипломатик алоқаларни ўрнатди. Тегишли битим якшанба куни Баҳрайн пойтахти Манамада имзоланди. Ҳужжатни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Меир Бен-Шаббат ва Баҳрайн ташқи ишлар вазири Aбдуллатиф бин Рашид аз-Заяни имзоладилар. AҚШ делегациясига Стивен Мнучин раҳбарлик қилди. — Газета.uz

Норвегияда янги коронавирус тури топилди

Норвегиялик шифокорлар Трондхайм шаҳрида SARS-CoV-2 коронавирусининг янги турини аниқлашди. «Бу вируснинг қаердан келиб чиққанини билмаймиз. Ҳозиргача Норвегияда вируснинг бундай вариантлари бўлмаган. Халқаро маълумотлар базаларида қидирув ўтказилди ва бу тур у ерда ҳам топилмади», — деб тушунтирди коммуна бош шифокори Туве Росстад. Мутахассиснинг гапларига кўра, ушбу турдаги касалликка чалиниш эҳтимоли янада ошди. — РИА Новости.

Туркманистонда аҳоли ниқоб тақишга чақирилди

Расмий равишда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган Туркманистонда Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги мамлакат аҳолисини тиббий ниқобларини тақишга ва масофа сақлашга чақирди. «Ҳурматли фуқаролар! Соғлиғингизни мустаҳкамлаш учун сизга тиббий ниқоб тақишни, одамлар кўп бўлган жойларда икки метр масофани сақлашни ва шахсий гигиена талабларига риоя қилишни маслаҳат берамиз», — дейилади Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги СМС-хабарида. — РИА Новости.

Дунё бўйлаб COVID-19 беморлари сони 40 млн кишидан ошди

Жаҳонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 40 млн кишидан ошди. АҚШда 8,1 млн кишига COVID-19 ташхиси қўйилган бўлиб, мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича етакчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда Ҳиндистон жойлашиб, ҳозирда мамлакатда 7,5 млн дан ортиқ кишида COVID-19 аниқланган. Учинчи ўринда 5,2 млн нафар беморлар билан Бразилия турибди. Кейинги ўринларда эса Россия (1,4 млн) ва Аргентина (989 минг) бормоқда. Дунё бўйича 1 млн 113 мингдан ортиқ инсон коронавирусдан вафот этди. Улардан 219,6 минг нафари — АҚШда, 153,6 минги — Бразилияда, 114,6 минги — Ҳиндистонда. COVID-19 дан тузалганлар сони эса 27,5 млнга етди. — Газета.uz