Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳавонинг кириши давом этади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Ушбу кунлар давомида Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво кам булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 8−10 даража атрофида, кундузи 23−25 даража бўлади. Бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан 4−5 даражага юқоридир.

Ўзбекистонда октябрь ўртасининг об-ҳавоси ҳар хил бўлади. Шундай 2012, 2016 ва 2018 йилларда кечаси ҳаво ҳарорати аёзларгача пасайган, кундузи эса термометр устунчаси 6−8 даража илиқдан кўтарилмаган. 2008, 2010, 2011, 2017 йилларда октбрь ўртасида энг иссиқ об-ҳаво кузатилган — кундузи ҳарорат 28−30 даражага кўтарилган. Октябрнинг шу кунлари учун максимал ҳарорат рекорди 32−34 даражани ташкил этади.