Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) оламдан ўтди. Бу ҳақда уюшма ахборот хизмати хабар берди.

Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрда Жиззах вилояти Фориш туманидаги Боғдон қишлоғида туғилган.

У 1966 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетининг журналистика бўлимига ўқишга кирган.

Маълумот учун, Эврил Турон тахаллуси билан ижод қилган Мамадали Маҳмудов «Бу тоғлар улуғ тоғлар», «Бўз бўри», «Ўлмас қоялар», «Туманли кунлар» ва «Ой нури» каби асарлар муаллифи ҳисобланади.

Мамадали Маҳмудов умрининг 17 йилини сиёсий маҳбус сифатида қамоқда ўтказган ва 2013 йилнинг апрель ойида озодликка чиқарилган. 2018 йил ноябрь ойида у Ёзувчилар уюшмасининг аъзолигига тикланган эди.