Ижтимоий тармоқларда Давлат статистика қўмитасининг янгиланган new.stat.uz сайти рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг раҳбари, таъсисчилари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни тўхтатганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Қўмита ушбу вазият бўйича баёнот берди. Маълум бўлишича, ҳозирда қўмитанинг веб-сайти янгиланмоқда. Шу сабабли унинг фаолиятида баъзи техник камчиликлар кузатилаётгани ва ушбу камчиликлар тезда бартараф қилиниши ҳақида маълум қилинди.

Ушбу баёнотдан сўнг сайт фаолиятидаги носозликлар бартараф этилди.

Олдинги ҳолат.

Носозликлар баратараф қилинганидан сўнг.