Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров суд қарори ижросини таъминламагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Xabar.uz нашри Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Қайд этилишича, август ойи охирида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 20 августдаги қарори билан ноқонуний равишда ишдан бўшатилган кафедра мудири Ш. Р. эгаллаб турган лавозими ёки унга тенг бошқа лавозимга ишга тикланиши кераклигини хабар қилган эди. Ўшанда МИБ бошқармаси суд қарори билан университет Ш. Р.га 37 млн сўм миқдорида товон пули ҳам тўлаши лозим эди. Бу пул аёлнинг банк ҳисоб рақамига келиб тушган.

Бироқ мутахассис лавозимига қайта тикланмасдан, бунинг ўрнига у Хўжайли хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми директорининг ўринбосари лавозимига ишга тиклаган. Ш. Р. бунга рози бўлмайди ва яна судга мурожаат қилади.

Нашрнинг ёзишича, суд яна бир бор Ш. Р. фойдасига қарор қабул қилган, бироқ университет маъмурияти жараённи вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги сўровлари билан суд қарори ижросини таъминлашга тўсқинлик қилган.

Хабар берилишича, МИБ Чилонзор туман бўлими суд қарори ижросини таъминламагани учун ректорга нисбатан маъмурий жарима қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун маъмурий судига тақдимнома киритган.

Суд тақдимномани кўриб чиқиб, мансабдорни Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 198−1-моддасида (қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги) кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, баъзавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10 баробари миқдорида жарима солинди. Айтилишича, суд мажлисида ректор кўриниш бермаган.