11 октябрь куни Тожикистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида амалдаги президент Эмомали Раҳмон 90,92% овоз билан ғолиб бўлди, дея хабар берди РИА Новости.

Сайловда қатнашиш кўрсаткичи 85,39% ни ташкил қилди, яъни рўйхатдан ўтказилган 4,9 миллион фуқародан 4,2 миллион нафари сайловларда иштирок этди. Шулардан 90,92%, яъни 3,8 миллион қатнашчи Эмомали Раҳмонга овоз берган.

Президентлик учун сайловларда бешта номзод иштирок этди, уларнинг барчаси сиёсий партиялар раҳбарлари: амалдаги президент Эмомали Раҳмон (ҳукмрон Халқ демократик партияси), депутат Мирож Абдуллоев (коммунистик партия), депутат Рустам Латифзода (аграр партия), депутат Рустам Раҳматзода (иқтисодий ислоҳотлар партияси) ва депутат Абдуҳалим Ғаффорзода (социалистик партия).