Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида электр таъминоти узилиб қолгани ҳақидаги маълумотлар юзасидан баёнот берди.

Хабарда қайд этилиича, журналист Хуршид Далиевнинг Twitter саҳифасидаги постида COVID-19 марказида аҳвол ёмонлашиб, кислород концентраторига уланган беморларнинг кўпчилиги вафот этгани айтилган.

Шу йилнинг 6 июлидан беморларни қабул қила бошлаган Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси янги ва замонавий талабларга мослаб қурилган. Кеча Зангиотадаги шифохонада электр энергияси узилмаган, дейилади хабарда.

Шунингдек, касалхонада бирорта ҳам ўлим қайд этилмаган. Шифохонада электр узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 3 та дизель генератори ўрнатилгани ҳамда барча шифокорлар коронавирус билан курашга жалб қилингани айтиб ўтилди.