Politico нашрининг хабар беришича, дунёга машҳур Google Chrome браузери сотилиш арафасида турибди. АҚШ Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси Googleга қарши антимонопол текширувларни олиб бормоқда.

Бу Конгресснинг Amazon, Apple, Facebook ва Google компанияларига қарши антимонопол текширувларининг натижаси ҳисобланади.

АҚШ Адлия вазирлигининг Googleга қарши даъвоси бўйича расмий тингловлар бир неча ҳафта ичида бўлиб ўтади. Компанияни Chrome браузери ва реклама бизнесини сотишга мажбурлайдиган сабаблардан бири бу — Google ўз браузерида учинчи томон cookie-файлларини қўллаб-қувватламаслигидир.

Конгресснинг антимонопол ҳисоботида Google Chromeнинг компьютерлардаги қидирувлар улуши 81%, мобил қурилмаларда эса 94%ни ташкил қилади.

Компания онлайн реклама бозорининг 37,2 фоизини назорат қилади ва унинг даромади 2019 йилда тахминан 130 миллиард долларни ташкил этган.