Каримов Авазжон Қудратиллаевич жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Тайинловга қадар Аваз Каримов 2019 йилд 6 сентябрдан Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, Аваз Қудратиллаевич Каримов 1983 йили Тошкентда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон карате миллий федерацияси раисининг ўринбосари сифатида бошлаган. 2007−2011 йилларда Ўзбекистон карате миллий федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси, 2011 йилдан Ўзбекистон бадминтон федерацияси раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

2014−2015 йилларда Аваз Каримов Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори ўринбосари, сўнгра от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси Ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017−2019-йилларда Чирчиқ олимпия захиралари мактаб-интернати директори лавозимларида фаолият юритиб келган.