Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда товуқ филесидан тайёрланган энг мазали ва серсув таомлар рецептларини тақдим этади.

Бақлажон ва пишлоқ билан пиширилган товуқ гўшти


Бундай таомни тайёрлаш жуда мароқли ва қизиқарли. Товуқ гўшти, бақлажон ва мотсарелла пишлоғи уйғунлашуви жуда мазали таъмни ҳосил қилади.

Товуқдан тайёрланган Стир фрай таоми


Ушбу таомда товуқ озроқ ширин таъмга эга бўлиб пишади, аммо қуруқ бўлиб қолмайди. Сабзавотлар эса қарсилдоқ ва жуда мазали бўлиб пишади.

Товуқнинг лаҳм сонидан қозон-кабоб


Ушбу таомни бизнинг рецептимиз бўйича албатта тайёрлаб кўринг ва кечки овқат ёки тушлик учун олтин рангли картошка ва ҳудди шундай тусга эга серсув товуқ гўштига тўла таом яратинг.

Ханталли соус билан тортиладиган қарсилдоқ товуқ


Қарсилдоқ бўлиб пишадиган товуқ гўштини ўзгача соус билан бирга дастурхонга тортамиз. Тез ва осон тайёрланиладиган ушбу егулик таомномага янгилик киритишга ёрдам беради.

Қаймоқ-қўзиқоринли қайлада пиширилган товуқ филеси


Қаймоқли қайлада пишириладиган товуқ филеси жуда тез тайёрланилади. Бундай таом такрорланмас таъмда бўлиб, бир мартадаёқ кўнглингизга ёқиши шубҳасиз.

Қайлада пиширилган товуқ ва бақлажонли таом


Товуқ филеси ва бақлажон бирга пиширилганда, ажойиб таъмли таом тайёрланилар экан. Бунга сиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Кўзачада пиширилган товуқ


Кўзачаларда тайёрланиладиган бу таом жуда мазали бўлиб, ажойиб кўриниши билан кўпчиликни қизиқтирса ажаб эмас.

Яна кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15